Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қорабоғ бу – Озарбойжон!» – Алиев Мадагиз эгалланганини маълум қилди
Озарбойжон армияси Тоғли Қорабоғдаги Мадагиз қишлоғини эгаллади. У ерга Озарбойжон байроғи ўрнатилган. Бу ҳақда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ўзининг твиттердаги саҳифасида ёзган.
«Озарбойжон армияси Мадагизни эгаллади ва у ерга Озарбойжон байроғини ўрнатди. Мадагиз бизники. Қорабоғ бу – Озарбойжон!», деб ёзган Алиев твиттердаги саҳифасида.
Маълум бўлишича, Алиев арманлар Мадагиз деб атайдиган қишлоқ номини Суговушан деб ўзгартирган. Бу ҳудуднинг тарихий номланиши ҳисобланади. Ҳудуд Озарбойжон томонидан эгаллангани ҳақида мустақил манбалар хабар бермаган. Озарбойжонда эса Мадагиз қайтарилгани ҳақидаги хабар катта байрамдек қабул қилинган. Ижтимоий тармоқларда озарбойжонликлар бу хабарни нишонлаётгани тасвирланган видеолар тарқалди.
Маълумот учун, 27 сентябрдан буён Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбойжон ўртасида жанглар бўлиб ўтмоқда. Икки мамлакат узоқ йиллардан буён Тоғли Қорабоғни ўзиники деб ҳисоблаб келади. Тан олинмаган ҳудуд бўлган Қорабоғ СССР даврида Озарбойжон таркибида бўлган. Озарбойжон томони Қорабоғни Арманистон босиб олганини таъкидлайди.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026