Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Давлат фирибгарлик қурбони бўлганларга ёрдам бериши лозим» — Саида Мирзиёева Наманганда ўзини ёққан аёл воқеаси ҳақида
Республика гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева Ўзбекистонда сўнгги вақтларда муҳокамалар марказида бўлиб турган Наманган шаҳрида ўзига ўт қўйиши натижасида вафот этган Гуландон Дедебоева билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирди.
«Унинг онаси ва икки фарзанди қолди. Бу аёллар уларга бошқа бировнинг уйини сотиб юборган фирибгарнинг қурбонига айландилар ва фирибгар эса жинояти учун қамоққа тушди. Мулк ҳақиқий эгаси томонидан талаб қилинган ва суд аёлларни болалари билан биргаликда чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилган.
Бундай даҳшатли ҳолатга қўл урган бу аёлнинг чорасизлигини тўлиқ тушуниб турибман. Ва қонунчилигимизни бу борада номукаммал деб ҳисоблайман. Фирибгарлар қўлига тушиб турар жойларидан айрилиб ва том маънода кўчада қолган ҳолатлар фақат бу аёлдагина учрамайди. Фирибгарлар қамоққа олинишлари мумкин, лекин моддий зарарни бармоқ билан санайдиганлари қоплайди, холос. Бу ҳолда, менинг нуқтайи назаримдан, фирибгарлар давлатга қарздор бўлиб, қонун олдида жавоб беришлари керак. Давлат эса ўз ўрнида шундай фирибгарлар гирдобига тушиб қолган инсонларга шу каби муаммолардан чиқишига ёрдам беришлари лозим.
Албатта, «одамлар ўзлари айбдор, жуда соддалар», деб айтиш мумкин. Бироқ, бунда давлатнинг ҳам айби бор. Қишлоқ аёллари барча қонуний ҳуқуқларини қаердан билишсин? Уларга ҳамма нарсани текшириб, ҳеч кимга ишонмасликни ким ўргатган? Битимни расмий нотариус томонидан қонунийлаштирилиши қандай юз берди?
Бундай саволлар фожиалар содир бўлишидан олдин берилиши керак! Бу каби ҳар қандай ҳолат узоқ ва жиддий терговни талаб қилади. Ва бундай ҳолларда ҳар доим норасида болаларни ҳисобга олмоқлик лозим! Уларнинг ҳеч қандай айби йуқ, лекин улар ҳам катталар билан бирга жазоланмоқдалар.
Мен, депутатлар бу масалаларни муҳокама қилиб, ночор аҳволга тушиб қолган ва алданганлар учун ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлашларини жуда-жуда истардим. Ҳеч ким борар жойи йуқ аҳволга тушиб қолмаслиги керак!», деган Саида Мирзиёева
Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли Гуландон Дедебаева 29 сентябрь куни ўзига ўт қўйиб, ҳалок бўлди. Маълум бўлишича у икки ярим йил муқаддам сотиб олинган уйидан мажбуран чиқармоқчи бўлган МИБ ходимларига шу тариқа ўз норозилигини билдирган.
Мавзуга оид
09:00
Наманганда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси қўлга олинди
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
09:16 / 17.06.2026