Одатда Apple янги iPhone’ларга бағишланган тақдимотини сентябрда ўтказади. Бироқ жорий йилда компаниянинг сентябрдаги тақдимотида янги iPad планшети ва Apple Watch соати таништирилган.

Фото: Apple

Фото: Apple
Компаниянинг янги тақдимотида 4 та янги смартфон – 5,4 ва 6,1 дюймли экранга эга iPhone 12 ва iPhone 12 Pro, 6,7 дюймли iPhone 11 Pro Max ҳамда 5,4 дюймли iPhone 12 mini тақдим этилиши кутилмоқда. iPhone 12’лардан бири 4G, бошқаси эса 5G’ни қўллаб-қувватлайди.
Бундан ташқари, компания ўз тақдимотида AirPods Studio қулоқчини, HomePod mini овоз карнайи, янги авлоддаги Apple TV телевизион приставкаси ва AirPower симсиз қувватлагичини намойиш қилиши мумкин.
Apple'нинг кузги тақдимоти илк марта янги iPhone'сиз ўтди. Асосий янгиликлар

















