Ўзбекистон | 17:34 / 07.10.2020
3981
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон шаҳарларида Жерар Депардье иштирокидаги «Mon rêve ouzbek» номли ҳужжатли фильми премьераси ўтказилади

Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда «B-Tween» француз кинокомпанияси томонидан «Paris Première» телеканали учун 2019 йилда «Mon rêve ouzbek» (Менинг ўзбекча орзум) номли ҳужжатли фильм тасвирга олинган эди.

2020 йил 7 октябрь куни фильм «Paris Première» телеканалида илк маротаба эфирга узатилади.

Ҳужжатли фильмда бош ролни машҳур француз актёри Жерар Депардье ижро этган. Бош қаҳрамон фильм давомида ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва Ўзбекистоннинг бой тарихий ҳамда маданий меросини кўриб, ўз ҳайратини ифода этади. 

«Ўзбекистонга ноёб жуғрофий ўрин туҳфа этилган. Осиёнинг қоқ юрагида жойлашган бу мамлакат ўзидан ташқаридаги мамлакатларнинг маданиятидан кўплаб анъаналарни тўплади ва шу билан бирга ўз тажрибасини ташқи оламга етказди», деган илиқ фикрлар билдирган эди у.

Ҳужжатли фильм Ўзбекистоннинг 5 та шаҳри - Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва Нукусда тасвирга олинган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид