Рейтингнинг сўнгги поғонасидан қаторасига олтинчи йил Хитой жой олди. Кузатувчилар ХХРда айниқса пандемия даврида интернет цензура даражаси сезиларли ошганини қайд этишган. Мамлакатда онлайн эркинлик 100 баллдан 10 баллга баҳоланган холос.

Тадқиқотчилар интернетдаги эркинликка таҳдидларни 9 хил тоифага бўлишган. Ҳисобот даврида (2019 йил июнидан 2020 йил майигача) ушбу 9 хил тоифа инцидентларнинг барчаси кузатилган давлатлар 2та: Хитой ва Ўзбекистон.

Қайд этилишича, юқоридаги муддатда Хитой ва Ўзбекистонда:

  • ижтимоий тармоқлар ёки коммуникация платформалари блокланган;
  • сиёсий, ижтимоий ёки диний контентга тўсиқ қўйилган;
  • АКТ тармоқлари қасддан бузилган;
  • ҳукуматпараст изоҳчилар онлайн муҳокамаларни манипуляция қилган;
  • цензурани кучайтирувчи янги қонун ёхуд норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган;
  • кузатувларни кучайтирувчи ёки анонимликни чекловчи янги қонун ёхуд норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган;
  • интернетда сиёсий ёки ижтимоий контент яратган блогер ёки тармоқ фойдаланувчиси ҳибсга олинган;
  • блогер ёки тармоқ фойдаланувчиси жисмоний ҳужумга учраган;
  • ҳукумат танқидчилари ёки инсон ҳуқуқлари ташкилотларига техник ҳужумлар бўлган.

Ҳисоботда 65та давлатдаги онлайн эркинлик ҳолатига баҳо берилган бўлиб, дунёдаги интернет фойдаланувчиларининг 87 фоизи шу мамлакатларда яшайди. Улардан 9тасида юқорида санаб ўтилган 9 хил тоифа инцидентларнинг бирортаси ҳам рўй бермаган. 65та давлатдан 15тасида виртуал майдон эркин, 28тасида қисман эркин ва 22тасида эркин эмас деб топилган.

Рейтингни 100 баллдан 95 балл тўплаган Исландия бошқариб турибди. Юқори бешликда Эстония, Канада, Германия ва Буюк Британия ҳам бор.

Ўзбекистон 27 балл (ўтган йилгига нисбатан +1