Британиянинг собиқ бош вазири карантинни бузишда айбланди
Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр АҚШдан қайтгандан кейин 2 ҳафталик карантинни бузишда айбланди. Уни ватанига қайтганидан 10 кун ўтгач Лондондаги ресторанлардан бирида кўришган.
Блэр Вашингтонга хусусий самолётда учган. У 2 кунлик сафаридан қайтгач ўз ватанида 2 ҳафталик карантиндан ўтиши керак бўлган. Британияда айни вақтда коронавирус тарқалишига қарши шундай чора амал қилмоқда.
Собиқ бош вазир ватанига қайтгандан 10 кун ўтгач, Лондондаги ресторанлардан бирида суратга туширилган.
Британияда баъзи одамлар карантиндан озод қилинган, бироқ Блэрда бундай рухсатнома бўлмаган.
Блэр вакилининг маълум қилишича, собиқ бош вазир Оқ уйда Исроилнинг БАА ва Баҳрайн билан дипломатик алоқалар ўрнатиши тантанали маросимида қатнашган. АҚШ Блэрни ушбу муносабатларни ўрнатишда фаоллик кўрсатгани учун таклиф қилган. Таъкидланишича, собиқ бош вазир ҳеч кимга хавф солмаган, чунки АҚШга жўнашидан олдин ҳам, Оқ уйга келгач ва у ердан қайтгач ҳам коронавирусга таҳлиллар топширган.
Тони Блэр Британия бош вазири лавозимини 1997 йилдан 2007 йилгача эгаллаган.
Мавзуга оид
10:59 / 23.07.2023
Британия архивлари: Кучма ЕИга киришда Блэрдан ёрдам сўраган, Ғарбга эса Путин зарурроқ бўлган
17:56 / 18.03.2023
Тони Блэр Ироққа босқинни Россия уруши билан солиштирмасликка чақирди
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022