01:54 / 20.10.2020
18272

А Серия. Шомуродовда дебют, «Женоа» сафардан очко билан қайтди

Фото: Getty Images

Италия А Серияси 4-тури доирасидаги сўнгги ўйин «Верона» ва «Женоа» ўртасида кечди.

Қувонарлиси, ушбу ўйинда генуяликлар сафида ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродов ўз дебютини ўтказди. У А Серия тарихида асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик илк футболчи бўлди. 

Янги жамоаси сафидаги биринчи ўйинда 63-дақиқагача майдонда бўлган Элдор ўйинда анча ишончли ҳаракат қилди.

Якунда «Женоа» жорий йилги чемпионат доирасида сафарда илк очкосини қўлга киритди - 0:0. 

Ушбу дурангдан кейин «Женоа» 3 ўйинда 4 очко тўплаб, А Серия турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилган бўлса, «Верона» 7 очко билан 7-ўринга чиқди.

Италия А Серияси. 4-тур.

Верона – Женоа 0:0
Верона – Сильвестри, Чеккерини, Ловато, Алан Эмперор (Димарко, 67), Фараони, Тамез (Сальседо, 81), Лазович, Илич, Роналду Виейра, Колли (Дзакканьи, 81), Фавилли (Калинич, 60).
Женоа – Перин, Чиборра, Масьелло, Бани (Гольданига, 69), Гильоне, Бадель (Бехрами, 79), Ровелла (Эбонг, 79), Радованович, Сапата, Элдор Шомуродов (Скамакка, 63), Пандев (Парижини, 79).
Огоҳлантиришлар: Бадель (11), Пандев (42), Тамез (53), Гильоне (54), Гольданига (85).

Top