Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълим хизматлари учун электрон тўлов тизимлари жорий қилинади
АОКАда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган президент фармони лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуджон Йўлдошев мактабгача таълим хизматлари учун электрон тўлов тизимлари жорий қилиниши ҳақида гапирди.
Қайд этилишича, 2022 йил 1 январга қадар мактабгача таълим тизимида замонавий ўқитиш шакллари, янги педагогик ва ахборот технологиялари жорий қилинади.
Халқаро стандартлар ва талаблар асосида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ривожланишини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилади.
Болаларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда мактабгача таълим билан қамраб олиш жараёнларини мониторинг қилиш бўйича ахборот тизими ишга туширилади, унга киритиладиган маълумотларнинг шаффофлиги таъминланади.
Мавзуга оид
17:35 / 15.05.2026
Болалар ўтин эмас: вазият жиддий, вазирлик жим
10:01 / 24.02.2026
“Жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаяпти” – Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 дан ортиқ бола шифохонада қолмоқда
20:14 / 04.02.2026
“Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи шакллантирилади
13:39 / 27.01.2026