Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов соҳада кутилаётган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

Вазирнинг маълум қилишича, 2021 йил 1 январга қадар қисқа муддатли педагогик курслар, синф раҳбарларини тайёрлаш бўйича ўқув курслари жорий қилинади.

Шунингдек, 2021 йил 1 февралга қадар «Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида»ги қонун, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, Республика таълим маркази фаолиятини такомиллаштириш соҳаларида норматив ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилади.

2021 йил 1 майдан бошлаб эса «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси ишга туширилади, НТТ ҳамда ОТМларга халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш ҳуқуқи берилади.