Жамият | 16:02 / 26.10.2020
5075
1 дақиқада ўқилади

Водий вилоятлари дастурчилари учун хакатон ташкил этилмоқда

16-21 ноябрь кунлари Фарғона водийсида Hackathon4UnlimitedEducation номли биринчи хакатон ўтказилади.

Хакатонни БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси, Ёш тадбиркор, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда IT парк ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Маълум қилинишича, тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистоннинг энг илғор IT менторларидан таълим олиш, ўз жамоаси билан финал босқичида IT ечим яратиб, ноутбуклар, бепул офис, профессионал дастурчи шартномаси ва яна бир қатор ютуқлар эгаси бўлиши мумкин.

Хакатон йўналишлари:

  • Зўравонликнинг олдини олиш;
  • Коррупцияга қарши курашиш;
  • Ёшлар бандлиги.

Хакатонда қатнашишни истовчилар жамоа тўплаган ҳолда (максимум – 4 киши), қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

Учта вилоятдан 20 нафардан (4 кишидан иборат 5тадан жамоа) – жами 60 нафар иштирокчи қатнашади. Жамоалар таркиби жинслар бўйича мутаносиб бўлиши кутилмоқда.

Иштирокчиларни рўйхатга олиш 6 ноябрь соат 23:59га қадар давом этади. Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.

Мавзуга оид