Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзавтосаноат» трансформация қилинади
Президент “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатдан “Навоий кон-мeталлургия комбинати”, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз”, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзбекистон почтаси”, “Ўзбектелеком”, "Ўздонмаҳсулот", “Ўзавтосаноат”, “Тошшаҳартрансхизмат”, “Ўзбeкистон тeмир йўллари”, “Uzbekistan Airways”, “Uzbekistan Airports” ва бошқа корхоналар ўрин олган.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат активлари агентлиги 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир қиладиган имтиёз ва преференцияларни хатловдан ўтказиб, уларни бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини Ўзбекистон президенти администрациясига киритади.
Корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари билан биргаликда улар фаолият юритадиган соҳада бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
17:27 / 02.06.2026
Фарғонадаги Uzsungwoo корхонасининг 50 фоизлик давлат улуши 585,8 млрд сўмга сотилди
11:37 / 28.05.2026
“UzChasys” заводидаги 70 фоизлик давлат улуши қарийб 333 млрд сўмга сотилди
22:27 / 13.02.2026
Ишлаб чиқариладиган автомобиллар сонини 510 мингга етказиш зарур – президент
14:33 / 24.11.2025