Кўмирлар сифатли бўлса, нега жойларга етказилганда сифати ўзгариб қоляпти? – мутахассис изоҳи
Жойларга етказилган кўмирдан сифатли брикет ишлаб чиқарилиб, етказилса мақсадга мувофиқ бўлади - “Ўзбеккўмир” АЖ масъули
«Мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, сифатли кўмир билан таъминлашдаги муаммолар» мавзусига бағишланган матбуот анжуманида “Ўзбеккўмир” АЖ бош геологи Эркин Жўраев кўмирлар сифатли бўлса, нега жойларга етказилганда сифати ўзгариб қолаётганига изоҳ берди.
“Ангрен кўмир конига тегишли бўлган қўнғир кўмири қаттиқлик даражаси бўйича 4-шкалада, бу жудаям юмшоқ. Кўмир сифатига таъсир қилувчи омилларидан биринчиси бу – қуёш ҳамда қор, ёмғирнинг таъсири ва бугунги кунда кўмирни сақлаш тартиби бўляпти. Биз кўмир конидан юкланган маҳсулотни кўмир жамланмасига элтамиз, у ердан лабораториядан ўтказилади ва шу тариқа ҳар бир вагондаги маҳсулотга сифат гувоҳномаси берилади. Сифат гувоҳномасида кўмирнинг маркази, ўлчами, намлиги ҳамда колорияси тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинади. Ҳамда биздан жойларга ўша марка, ўша сифатдаги кўмир чиқиб кетади.
Кўмирнинг сифати яхши. Сифатсиз дейилаётган кўмир бу — майдаланган кўмир. Уни лабораторияда текширсангиз сифатли бўлиб чиқади. Кўмир истеъмолчининг қўлига етиб боргунича бир неча босқичдан ўтгани боис майдаланиб кетяпти ва сифатсиз кўринишга келяпти.
Аслида биздан, “Ўзбеккўмир” АЖдан, Ангрен кўмир конидан чиқаётган кўмир маҳсулоти ГОСТ талабларига жавоб беряпти”, - дея Эркин Жўраевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
У масаланинг ечими ҳақида ҳам гапирди.
“Бирдан-бир йўли — жойларга етказилган кўмирдан сифатли брикет ишлаб чиқарилиб, етказилса мақсадга мувофиқ бўлади”, - деди “Ўзбеккўмир” АЖ бош геологи.
Мавзуга оид
14:36 / 13.11.2024
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
12:08 / 27.09.2024
Хоразмда МЧЖ масъул шахслари ижтимоий соҳа объектларига бериладиган кўмир учун ажратилган пулларни ўзлаштирди
07:55 / 10.07.2024