Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдовада президент сайланади
Молдовада 1 ноябрда президент сайловлари ўтмоқда. Ушбу лавозимга 8 номзод, жумладан амалдаги президент Игорь Додон кураш олиб боради. Сўровномаларнинг кўрсатишича, сайловларнинг фаворити Додон ҳисобланади ва унга “Ҳаракат ва бирдамлик партияси” етакчиси Майя Санду ҳақиқий рақобатни ташкил қилиши мумкин.
Овоз бериш бюллетенларига Додондан ташқари, “Бизнинг партия” етакчиси, Молдованинг йириклиги бўйича 2-рақамли шаҳри – Бельци мэри Ренато Усатий, мухолиф “Қадр-қиммат ва ҳақиқат” платформаси” етакчиси Андрей Нэстасе, Молдова Либерал-демократик партияси вакили Тудор Делиу, “Шор” партияси вакили Виолетта Иванов, Молдованинг Руминия таркибига киришини қўллаб-қувватловчи номзодлар – “Миллий бирдамлик партияси” раиси Октавиан Цику ва Либерал партия етакчиси, пойтахт Кишинёвнинг собиқ мэри Дорин Киртоакэ киритилган.
Сайлов участкалари соат 7дан очилиб, соат 21гача ишлайди. Агар номзодлардан бирортаси сайловларда иштирок этган овоз берувчиларнинг 50 фоиздан кўпроғининг овозини тўплай олмаса, 15 ноябрда иккинчи тур бўлиб ўтади. Сайловлар уларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 3,2 млн сайловчининг учдан икки қисми иштирок этса, бўлиб ўтган деб тан олинади.
Сайловларнинг кечишини 2 мингдан кўпроқ маҳаллий ва халқаро кузатувчилар, жумладан ЕХҲТ, Европа иттифоқи, МДҲ ва турли халқаро ташкилотлар вакиллари назорат қилади.
Сайловларнинг ўтказилишига пандемия ўз таъсирини ўтказмай қўймади. Сайлов участкаларида сайловчиларга ҳимоя ниқоблари, дезинфекция воситалари, қўлқоплар берилади, полларда ижтимоий масофани сақлаш учун махсус чизиқлар тортилган. Респиратор касаллик аломатларига эга сайловчилар уйларига ариза бўйича овоз бериш урналари етказилади.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Молдовада узоқ давом этаётган сиёсий ва иқтисодий инқироз президент сайловлари ўтиши билан ҳал бўлиши даргумон. Молдова парламент республикаси бўлиб, президент имкониятлари чекланган.
Амалдаги президент Игорь Додоннинг фикрича, президентга бир қатор қўшимча ваколатлар берилиши давлат бошқарувини яхшилашга ва мамлакатни инқироздан олиб чиқишга ёрдам беради. Унинг таъкидлашича, бунинг учун пухта ўйланган конституциявий ислоҳот зарур.
Молдовада президент 4 йилга сайланади. Амалдаги президент Додон иккинчи муддатга ўз номзодини қўйган.
Мавзуга оид
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
13:33 / 12.03.2026