Бекобод туманида яшовчи фуқаро Ғайбулла Худайбердиевнинг аукционда сотиб олган ер участкаси устида қурган савдо дўкони биноси прокурор ташаббуси билан бузиб ташлангани, аммо кўп ўтмай бино бузилишига асос бўлган маъмурий суд қарорлари Олий судда бекор бўлган эди.
Куни кеча таҳририятга Бекобод туманидан навбатдаги хабар келиб тушди. Маълум бўлишича, Олий суд қарори ортидан фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди ўзининг 2020 йил 17 мартдаги бинони мажбурий бузиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиб, бекор қилган. Ҳозирда Kun.uz мазкур суднинг ўзида мазмунан кўриб чиқилаётган фуқаролик иши жараёнини кузатмоқда.

Аммо, ҳозирча тадбиркорнинг суюнишига бироз эрта, сабаби маъмурий суд қарорлари Олий судда бекор бўлганидан кейин, «енгилган курашга тўймас» қабилида иш тутаётган туман прокуратураси туман маъмурий судига ўша эски важлар ва ўша эски талаб билан қайтадан ариза киритган.



Бу ўринда прокуратура Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс талабларини бироз унутган кўринади. Чунончи, ушбу кодекснинг 108-моддаси, 2-қисмига кўра, суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, агар айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Аризани киритишда муддатларга ҳам эътибор қаратиш лозим. Боиси МСИЮтКнинг 186-моддаси, 1-қисмига кўра, маъмурий органнинг қарори устидан ариза манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилгани тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида судга берилиши мумкин. Устидан шикоят қилинаётган қарорлар эса бундан 2 йил муқаддам қабул қилинган. Прокуратуранинг ушбу қарорлардан расман хабардорлигига ҳам қарийб 1 йилдан ошган.
Шунингдек, Олий Суд пленумининг 2019 йил декабрдаги «Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 24-сон қарори 18-бандига кўра, маъмурий органлар ва улар мансабдор шахслари қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш тўғрисидаги ишларни кўришда,


















