Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камбағалликни аниқлашда ишсизлик даражаси инобатга олинадими? Обид Ҳакимов изоҳи
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг Kun.uz’га берган интервьюси юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида камбағалликка қарши комплекс равишда курашиш кераклиги айтилди.
“Камбағалликка қарши курашишда камбағалликка тушган одамга иш ва даромад бериш орқали уни камбағалликдан чиқариш ҳақида гапирмаяпмиз. Бу ерда давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган асосий мақсад – комплекс равишда камбағалликка қарши курашиш. Комплекс равишда кураш юз бермас экан, ўша одамни яна камбағаллик қопқонига қайтиб келишига сабабчи бўлиб қоласиз.
Масалан, фақат иш берилса, лекин соғлиқни сақлаш, таълим, уйдаги ҳолат, урбанизация билан боғлиқ бўлган масалалар ҳал қилинмаса, одамларни камбағалликдан олиб чиқиб кетиш жуда қийин бўлади. Шунинг учун бу ерда фақат ишсизлик эмас, балки ҳамма нарса инобатга олинади”, - дея Обид Ҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори камбағалликни ўрганишда айнан Бўка ва Чиноз туманлари синов тариқасида танлаб олингани сабаблари ҳақида ҳам гапирди.
“Биттаси [Чиноз] ўртаҳолроқ туман, яна биттаси [Бўка] давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган туман бўлгани учун ўша ерда ўзимизнинг пилот лойиҳаларимизни бошладик. Бу лойиҳа доирасида ҳозир 1100дан ортиқ “Темир дафтар”га киритилган хонадонларга кириб, уларнинг ҳолати ўрганиб чиқилди. У ерда фақат уйнинг ҳолати эмас, балки соғлиқни сақлаш, болаларнинг ўқиши, ривожланиши, уйдаги санитария ҳолати, томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш каби жиҳатлар ўрганилди. Бу ўттиз варақдан ортиқ сўровнома ва у ерда турли ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бор. Дастлабки таҳлилларни бошладик”, - деди Обид Ҳакимов.
Аввалроқ, камбағаллик ўлчовлари тўғрисида маълумот берилганди.
Мавзуга оид
20:11 / 20.04.2026
Ўзбекистон аҳоли бандлиги бўйича 187 та давлат орасида 114-ўринни эгаллади
15:21 / 23.02.2026
Rockwool: Украинада ишсизлик урушдан олдинги даражага яқинлашди
16:17 / 31.01.2026
Германияда ишсизлар сони уч миллиондан ошди
22:24 / 28.01.2026