Тошкент шаҳар ҳокимига икки нафар янги ўринбосар тайинланди
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи тайинланди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу лавозимга ҳозирга қадар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Ғофур Жамолов тайинланди.
Ғофур Жамолов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган, мутахассислиги иқтисодчи-менежер. 1997 йилда Наманган саноат технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Бугунга қадар қатор масъул вазифаларда ишлаб келган.
Шунингдек, Мухтор Муҳиддинов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Мухтор Муҳиддинов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2004 йилда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. Мутахассислиги механик, сиёсатшунос.
Мухтор Муҳиддинов ҳозиргача Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024