Жаҳон | 13:00 / 08.11.2020
9255
1 дақиқада ўқилади

Хитойда илк бор хусусий ракета орбитага учирилди 

Хитойда тижорий фойдаланиш учун мўлжалланган янги хусусий ракета CERES-1‘нинг илк парвози амалга оширилди.

Фото: russian.people.com.cn

“Синьхуа” ахборот агентлигининг хабар беришича, ракета Хитойнинг шимолида жойлашган Цзюцюань космодромидан учирилган.

CERES-1 кичик ўлчамдаги ракета-ташувчи бўлиб, у орбитага кичик ўлчамли сунъий йўлдошларни чиқара олади. Ракета Galactic Energy компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Ракета Ерга яқин орбитага 350 кггача ва 700 км баландликдаги қуёш-синхрон орбитасига 230 кггача юк олиб чиқа олади.

Ракета илк парвози доирасида “Тяньци” сунъий йўлдошлар гуруҳининг 11-сунъий йўлдошини белгиланган орбитага чиқарган. 

15 сентябрда Хитой Сариқ денгиздаги платформадан биринчи марта ракетани орбитага учирганди. “Чанчжэн-11” ракетаси ёрдамида орбитага “Цзилинь-1 Гаофэнь 03-1” сунъий йўлдошлар гуруҳига кирувчи 9 та фазовий қурилма чиқарилган.

Мавзуга оид