Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 13:18 / 10.11.2020
3663
1 дақиқада ўқилади
Кейинги қабулда ОТМларнинг кириш имтиҳонлари янги тест саволлари асосида ўтказилади
ОТМларнинг кириш имтиҳонлари таълимнинг кейинги босқичга тайёрлигини баҳолайдиган, компетенцияга асосланган саволларга алмаштирилади.
Давлат раҳбарининг «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ОТМларига кириш учун тест синови топшириқларини тузиш ва экспертизадан ўтказишнинг янги тартиби жорий қилинади.
Қарорга кўра:
- кейинги йиллардан тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади;
- тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади;
- абитуриентларнинг назарий билимларни ўзлаштириш даражаси билан бирга мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига тайёргарлигини баҳолайдиган, компетенцияга асосланган тест топшириқлари ишлаб чиқилади;
- амалдаги ABITUR дастурини такомиллаштириш ҳисобига янги дастурий маҳсулот ишлаб чиқилади ҳамда 2021/2022 ўқув йили учун саралаш тест синовлари янги тест саволлари асосида ўтказилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
17:34 / 21.07.2025
Тест тугаганидан кейин ОТМ ва таълим йўналишини танлаш тартиби қандай?
13:15 / 26.09.2023
Коллеж, техникумларга ОТМ кириш имтиҳонларида тўплаган балл билан қабул қилиниш мумкин. Муаммо нимада?
11:46 / 31.07.2022
Ижодий имтиҳонлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда назорат қилинади
11:29 / 11.08.2021