Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минск британиялик икки дипломатни Беларусдан чиқариб юборди
Хабар қилинишича, "бу шахслар Беларусдаги ички сиёсий вазият ва норозиликлар тўғрисида маълумот тўплашган".
Беларус британиялик дипломатлар – ҳарбий атташе Тимоти Уайт Бойкотт ва элчи ўринбосари Лиза Тамвудни персона нон грата деб эълон қилди.
“8 ноябрь куни Беларус ташқи ишлар вазирлиги дипломатик агент, дипломат мақоми ҳамда Беларусда бўлиш мақсадига мувофиқ бўлмаган фаолияти учун Буюк Британия элчихонасининг икки нафар дипломатини персона нон грата деб эълон қилишга қарор қилди”, – деди Беларус ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глаз.
Унинг таъкидлашича, бу “қарор мажбуран ва мазкур шахсларнинг тасдиқланган бузғунчи тусдаги фаолиятини инобатга олган ҳолда қабул қилинган”.
Хабар қилинишича, “бу шахслар Беларусдаги ички сиёсий вазият ва норозиликлар тўғрисида маълумот тўплашган”.
“Мавжуд маълумотларга кўра, дипломатлар жорий йилнинг май ойидан буён мухолифат ва жамоат, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳамда ноҳукумат тузилмалар вакиллари билан кўп марта учрашишган. Ҳарбий атташе бу мақсадда регионларга бир неча марта келган”, – дейилади ОНТ канали хабарида.
Элчи ўринбосари эса “президентликка собиқ номзод Светлана Тихановскаянинг сайловолди штаби фаолияти ва норозилик намойишларини ёритиш учун Беларусга келган Брюсселдаги ВВС бюроси журналистларининг ишларини мувофиқлаштириб турган”.
ОНТ телеканалининг маълумот беришича, дипломатлар Беларусни тарк этишган.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026