17:30 / 11.11.2020
8245

Нефть нархи кескин кўтарилди

 Нефть бозоридаги ижобий ўсишга коронавирусга қарши вакцина синовдан муваффақиятли ўтгани тўғрисидаги хабар сабаб бўлди.

Фото: ТАСС

Brent навли нефтнинг бир баррели нархи сентябрдан бери биринчи марта 45 доллардан юқори бўлди.

Нефть бозоридаги ижобий ўсишга коронавирусга қарши вакцина синовдан муваффақиятли ўтгани тўғрисидаги хабар сабаб бўлди. Аввалроқ Pfizer ва BioNTech компаниялари ишлаб чиққан вакцинанинг самарадорлиги 90 фоизни ташкил этгани хабар қилинганди.

Оммавий вакцинация ривожланган давлатлардаги чеклов чораларини бекор қилиш имконини беради. Бу эса нефтга бўлган талаб ошишига олиб келади.

Қайд этиш жоиз, айнан вакцина муваффақиятли синовдан ўтказилгани тўғрисидаги хабардан сўнг технология компанияларининг акциялари нархлари тушиб кетганди.

Top