17:37 / 11.11.2020
10790

Помпео Байденни табриклашга шошилмасликка чақирди

 Майк Помпеонинг сўзларига кўра, “юридик жараёнга тўлиқ амал қилинганлигига” ишонч ҳосил қилиш лозим.

Фото: AP Photo / Manuel Balce Ceneta

АҚШ давлат департаменти раҳбари Майк Помпео “ҳали барча овозлар ҳисоблаб бўлинмаган” ва жаҳон сиёсатчилари Жо Байденни президент сайловидаги ғалабаси билан эрта табрикламоқда, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда Fox News телеканали эфирида айтди.

“Олдинда ҳали кўп ишлар турибди. Барча овозлар ҳисоблаб бўлинмаганини эслатиб ўтамиз”, – деди Помпео.

Унинг сўзларига кўра, “юридик жараёнга тўлиқ амал қилинганлигига” ишонч ҳосил қилиш лозим.

АҚШнинг бир қатор етакчи ОАВлари 3 ноябрда ўтган президент сайловларида Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Сайловларга ҳали расман якун ясалмаган бўлса-да, Байден ҳам ўзини сайловларда ғалаба қозонган, деб ҳисобламоқда. Уни бу ғалаба билан кўплаб жаҳон етакчилари табриклашга улгуришган.

Бироқ амалдаги президент Дональд Трамп демократларни сайловлар натижаларини сохталаштиришда айбламоқда ва ўз мағлубиятини тан олмаяпти. У натижалар бўйича бир неча штатларда суд тартибида баҳслашмоқчи. 

Байден эса Трампнинг ўз мағлубиятини тан олмаётганини “шармандалик” деб атади.

Мавзу
АҚШ-2020
2020 йилнинг 3 ноябрида АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. 3 февраль куни демократлар қароргоҳида бирламчи сайловлар - кокуслар ва праймеризлар бошланган.
Барчаси
Top