«Автомобил – ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси» деганида нақадар ҳақ эди «Олтин бузоқ» романи қаҳрамони Остап Бендер.

Аммо сўнгги ойларда юртимизда давлат харидлари соҳасида бу учқур фикрга мутлақо тескари ишлар бўлмоқда. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари учун замонавий ва қиммат автомобиллар харид қилинаётганига бот-бот гувоҳ бўлмоқдамиз.

Келинг, ушбу давлат харидларидан бир нечтасини кўриб ўтамиз.

12 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қарийб 883 млн сўмга Toyota Prado автомобили сотиб олинган.

Наманган вилоятида:

Вилоят ҳокимлиги:
2 июлда 1 млрд 579 млн сўмга Tоуоtа LC 200 автомобилини;

23 сентябрда 398 млн сўмга Trailblazer LTZ AT русумли автомобилни сотиб олган.

Поп ва Учқўрғон туман ҳокимликлари томонидан 9 ва 13 октябр кунлари Trailblazer LTZ AT русумли автомобиллар сотиб олинган.

Жиззах вилоятининг Зарбдор ва Мирзачўл туманлари ҳокимликлари томонидан 9 ва 16 октябр кунлари 370 млн сўмдан Trailblazer LTZ AT русумли автомобили харид қилинган.