Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида Lacetti ҳайдовчисига 10 ой мобайнида 35 млн сўмдан кўпроқ жарима белгиланди
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан вилоят ҳудудида тезлик билан боғлиқ қоидабузарликлар қатъий назоратга олинган, деб хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида рўйхатда турувчи Lacetti автомобили ҳайдовчиси жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида вилоят ҳудудида тезлик билан боғлиқ 36 марта қоидабузарлик содир этган.
Ҳайдовчи аҳоли яшаш (5.22 йўл белгиси ўрнатилган) жойида чекланган тезлик 70 км/с бўлишига қарамасдан, ушбу ҳудуддан юқори тезлиги 140 км/с, паст тезлиги эса 80 км/с билан ҳаракатланган.
Натижада, тезликни 36 марта меъёридан ошириш 35 457 000 сўм жарима белгиланишига сабаб бўлган.
Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган Nexia автомобиллари ҳам аҳоли яшаш жойида 100 км/с кам бўлмаган тезликда ҳаракатланиб, 12 мартадан қоида бузган.
Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан ўрнатилган тартибда жарималар белгиланган.
Мавзуга оид
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
08:26 / 16.05.2026
Тошкент вилоятида 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026