Қўқонда эр-хотинни ваҳшийларча ўлдирган шахсларга суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди томонидан Қўқон шаҳрида ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, эр-хотинни ваҳшийларча ўлдирган уч нафар шахсга суд ҳукми ўқилди.
Қўқон шаҳрининг Жасорат кўчасида содир бўлган бу воқеа шаҳарда кўпчилик одамларнинг тилида шов-шув бўлиб, қўрқувга солиб қўйган эди.
Маълум бўлишича, судланувчилар, Ўзбекистон туманидан бўлган М.Р, Ф.Т ва С.О. олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлган ҳолда босқинчилик билан ўзганинг мулкини эгаллаш борасида жиноий режа тузишган.
Жорий йилнинг 6 январ куни соат 01:30ларда Қўқон шаҳар Жасорат кўчасида Ф. Н.нинг яшаш хонадонига ўғриликка тушишади. Улар юзларига ниқоб тақиб, қўлларига қўлқоп кийган ҳамда скотч, арқон ва икки дона пичоқ билан қуролланган эди. Бу пайтда уй эгалари уйқуда бўлган. С.О. вазиятни кузатиш учун ҳовлида қолади. М.Р. ва Ф.Т. моддий бойликларни эгаллаш учун уй ичкарисига кириб, ётоқхонага ўтишган. У ерда ухлаб ётган хонадон эгасининг турмуш ўртоғига бир маротаба пичоқ уриб, шовқиндан уйғонган Ф.Н.га ҳам бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказган. Улар бу ишларидан қониқмай, эр-хотинни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдиришган.
Судда кўрсатма берган М.Р.нинг айтишича, бошқалардан пул қарзи кўпайиб қолганлиги учун ўзига тўқ оилаларнинг уйига ўғриликка тушишни мақсад қилган. Бу ишга қариндошларини ҳам жалб этиб, Ф.Н.нинг Қўқон шаҳридан уй олишидан хабар топади. Унда катта миқдорда пул борлигини тахмин қилганлигини билдириб, ана шундай жиноятга қўл урган.
Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьясининг маълум қилишича, суд ҳукми билан М.Р.га узил-кесил умрбод, Ф.Т.га 25 йил, С.О.га эса 23 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:02 / 31.10.2024