Moderna ўз вакцинаси нархини маълум қилди
АҚШнинг Moderna фармацевтик компанияси раҳбари Стефан Бансель Welt am Sonntag нашрига берган интервьюсида ўз вакцинаси нархини маълум қилди. Банселнинг таъкидлашича, компания харидор давлатлардан бир доза вакцина учун 25 доллардан 37 долларгача сўрайди.
Moderna раҳбарининг таъкидлашича, компания Европа иттифоқига вакцина етказиш бўйича келишув тузишга яқин турибди.
“Оғир беморларда коронавирусни даволаш соғлиқни сақлаш тизимига қанча пулга тушишини ҳисобга олсак, бу адолатли нархдир”, деб айтган Бансель.
Вакцина нархи буюртма ҳажмига кўра ўзгаради. Банселнинг таъкидлашича, компания йил охиригача 20 млн доза вакцина ишлаб чиқармоқчи ва ундан кичик ҳажмини Европага тақдим қилади.
“Ҳозирча ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаган, бироқ биз бундай келишувнинг Еврокомиссия билан тузилишига яқин турибмиз. Биз Европани вакцина билан таъминламоқчимиз ва бу борада сермаҳсул музокаралар олиб бормоқдамиз”, деб таъкидлаб ўтган Бансель. Унинг айтишича, Брюссель билан музокаралар якунланиш арафасида ва масала бир неча кун ичида ҳал бўлади.
16 ноябрда Moderna коронавирусга қарши ишлаб чиққан вакцинаси 30 минг киши иштирокида синовларнинг 3-босқичидан ўтгани ва 94,5 фоизлик самарадорлик кўрсатганини маълум қилган.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
21:15 / 13.09.2024
ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
00:00 / 06.09.2024