Қашқадарё вилояти ҳудудида 21617 км автомобил йўллари тармоғи мавжуд. Шундан 3427 км умумфойдаланув ва туман-шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш бошқармалари ҳисобида бўлган 18190 км ички хўжаликлараро автомобил йўллари, шаҳар кўчаларидан иборат.

Жорий йилда тегишли қарор ва дастурлар аcосида вилоят ҳудудидаги автомобил йўлларида 583,4 км (237,9 млрд сўмлик) қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Ўн ой давомида 474,7 км йўллар таъмирланиб, 150,5 млрд сўмлик йўл ишлари амалга оширилди.

Жумладан, инвестиция дастури асосида вилоятдаги 8 та объектда умумфойдаланув автомобил йўлларини қуриш ва қайта қуриш ишларини амалга ошириш учун 31,2 млрд сўм маблағ ажратилди. Ўтган давр мобайнида 16,9 млрд сўмлик йўл ишлари амалга оширилди ва 17 км узунликдаги (М39 «Тошкент-Термиз» автомобил йўли 1173-1184 км) автомобил йўлида қайта қуриш ишлари якунланди.

Тасдиқланган манзилий дастур асосида вилоятда умумфойдаланув автомобил йўллари бўйича 4 та объектда тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун жорий йилда 10,9 млрд сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунгача 10,6 млрд сўмлик иш амалга оширилди.

Умумфойдаланув автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун 98,1 млрд сўм маблағ ажратилган. Амалда 9 ойликда 71,2 млрд сўмлик жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари амалга оширилди.

Бажарилган ишлар натижасида 168,8 км узунликдаги автомобил йўлларининг қатнов қисми яхшиланди. Сел сувларидан зарар кўрган объектлар учун 21,2 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, 3 та кўприкда ишлар якунланди.