Обама ўз китобида АҚШ сиёсати ва ўзининг оилавий ҳаёти ҳақида ёзган. Шунингдек, китобда унинг чет элга сафарларида дунё раҳбарлари билан учрашувлари ҳам кенг ёритилган. Қуйида Обаманинг дунё етакчилари ҳақидаги мулоҳазалари келтирилади.

Дэвид Кэмерон. Британия собиқ бош вазири

Дэвид Кэмерон ва Барак Обама билан 2016 йил апрелида Британияга ташрифи вақтида Уотфорд яқинидаги Grove Golf Course клубида гольф ўйнаганди

Консервативлар партияси вакили, 2010 йилдан 2016 йилгача Буюк Британия бош вазири бўлиб ишлаган Дэвид Кэмерон ҳақида Обама «ўзига ишонган, ҳаёт синовлари олдида ўзининг нафис одоб-ахлоқини йўқотмаган» деб таърифлайди. Обама Кэмерон шахс сифатида унга ёққани ҳақида ёзади. «Ҳатто тўқнашиб кетиб бошимни унинг бошига уриб олганимда ҳам у менга ёққан», деб ёзган Обама.

Шу билан бирга, Обама Буюк Британия раҳбари юритган иқтисодий сиёсатга қўшилмаганини ёзади. «Кэмерон анъанавий эркин бозор сиёсатига тўла содиқ бўлиб, ўз сайловчиларига давлат секторидаги дефицит ва харажатларни камайтириш бўйича ўз сиёсий платформаси – савдони тартибга солиш ва кўпайтириш ислоҳоти билан биргаликда Британия рақобатбардошлигининг янги даврини бошлаб беради, деб ваъда берди. Бироқ шундан сўнг, Британия иқтисодиёти янада чуқурроқ таназзулга юз тутди», деб ёзади Обама.

Николя Саркози. Франция собиқ президенти

Барак Обама Николя Саркозини 2011 йил январида Оқ уйда қабул қилганди / GETTY IMAGES

Франциянинг собиқ президенти Обамага «ҳиссий жўшқин ва риторикалар йўғрилган «Тулуза-Лотрек» суратидаги персонажни эслатган.

«Саркози билан суҳбатлар қизиқарли, иккинчи тарафдан одамни чарчатиб юборади. Унинг қўллари доимо ҳаракатда, кўкраги Бантам хўрозидек титраб турарди. Саркозининг шахсий таржимони эса унинг ҳар бир хатти-ҳаракати ва ишораларини такрорлашга уринар эди», деб эслайди АҚШнинг 44-президенти.

Ангела Меркел. Германия канцлери