Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Франция Сенатининг Тоғли Қорабоғ тўғрисидаги қарорини тан олмади
Боку Франция Сенатининг Тоғли Қорабоғ Республикасини (ТҚР) тан олишга чақирган қарорини ҳужжат сифатида тан олмайди, деди Озарбойжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев.
“Аввало шуни таъкидлашни истардимки, ушбу резолюция Озарбойжон учун оддий қоғоздан бошқа нарса эмас. Тор сиёсий амбициялар учун қабул қилинган ушбу ҳужжат халқаро ҳуқуқ, БМТ низоми ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли қарорларининг қўпол равишда бузилишидан ташқари, Франциянинг Минск гуруҳи ҳамраиси ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида ниятлари ва холис фаолияти тўғрисида жиддий саволлар туғдиради”, – деди Хажиев.
“Сенатнинг бундай ташвиқотли қадами Франция сиёсий доиралари анъанавий хурофотларининг яққол намунасидир”, – деди у.
Франция Сенати чоршанба куни ҳукуматни ТҚРни тан олишга чақирувчи резолюция қабул қилди. Ҳужжатни қўллаб-қувватлаш учун 305 сенатор овоз берган бўлиб, фақатгина бир сенатор ушбу резолюцияни қўллаб-қувватламаган.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026