Ўзбекистон | 07:49 / 27.11.2020
15862
3 дақиқада ўқилади

«Ўздавкарантин» инспекцияси Россияда тақиққа учраган Ўзбекистон помидор ва булғор қалампир маҳсулотларини ўрганишни бошлади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси матбуот хизмати раҳбари Дурдона Очилова Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати томонидан Россияда импорт қилиниши вақтинча тақиқланган помидор ва қалампир маҳсулотлари юзасидан ўрганиш бошланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Фото: Станислав Красильников \ ТАСС

Аввалроқ, Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизматининг («Россельхознадзор») расмий веб-сайтида Ўзбекистондан Россияга қалампир ва помидор маҳсулотларининг кириб келиши учун вақтинчалик тақиқ қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Маълумот учун, ушбу тақиқ фақатгина Фарғона вилоятидан экспорт қилинувчи маҳсулотларга тааллуқли экани қайд этилган.

«Ўздавкарантин» вакилининг Kun.uz’га маълум қилишича, бирламчи ўрганишлар давомида Фарғона вилоятидан юборилган булғор қалампир (4 кг.) ва помидор (6 кг.) маҳсулотларининг намуналарида «Россельхознадзор» лаборатория таҳлилларига кўра, «Tomato brown rugose fruit virus» вируси аниқланган.

«Мазкур хабардан сўнг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбарияти томонидан «Россельхознадзор» раҳбарияти билан тезкор равишда онлайн музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасида, мазкур тақиқни қисқа муддатларда ечиш мақсадида маҳсулотлар етиштирилган ҳудуддаги барча иссиқхона ва экин майдонларида ўсимликлар карантини назорати ўтказилиши ва мазкур касалликни ҳамкорликда ўрганишга келишилди», — дея маълумот берди Дурдона Очилова.

Қайд этиш лозимки, «Tomato brown rugose fruit virus», яъни помидорнинг жигарранг буришиш вируси шу пайтгача Ўзбекистон ҳудудида аниқланмаган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вакилларидан махсус Ишчи гуруҳ тузилиб, шу куннинг ўзида Фарғона вилоятига юборилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг маълум қилишича, помидор меваларининг жигарранг буришиши вируслари, помидорда доғ пайдо бўлиши ва пепино мозаикаси Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши қарори билан тасдиқланган Евроосиё иқтисодий иттифоқи карантин объектларининг ягона рўйхатида мавжуд эмас.

«Россельхознадзор» Россияда иссиқхонада сабзавот етиштириш учун ушбу вируслар зарарли эканини ҳисобга олиб, 2020 йил 27 июлдан бошлаб вақтинча карантин фитосанитария чораси сифатида экспорт қилувчи мамлакатлардан Россияга келувчи помидор ва қалампир уруғлари, кўчатлари ва меваларида унинг мавжуд бўлмаслиги талабини киритган.

Талаб ушбу вируслар Евроосиё иқтисодий иттифоқи карантин объектларининг ягона рўйхатига киритилгунига қадар амал қилади. Шу билан бирга, идора кўрсатилган зараркунанда организмларни ягона рўйхатга киритиш масаласини зудлик билан кўриб чиқишни сўраб, Евроосиё иқтисодий комиссиясига мурожаат қилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда