Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишларини тезлаштириш мақсадида пойтахтдаги Аҳмад Дониш кўчасининг Себзор мавзесидан Юнусобод бозори томон йўналган йўл ўтказгичда автомобиллар қатнови 2020 йилнинг 6 декабрига қадар йўлнинг битта ҳаракатланиш қисмида амалга оширилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.