Гаянэ Умерова Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси бош котиби этиб тайинланди
Гаянэ Умерова Ўзбекистон президенти ва ҳукумат топшириғи билан санъат соҳасидаги йирик халқаро лойиҳаларни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Гаянэ Умерова Ўзбекистон Республикасининг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси бош котиби этиб тайинланди.
2008 йилдан 2017 йилга қадар Гаянэ Умерова Ўзбекистон тасвирий санъат галереясининг Кўргазмалар ва жамғармалар бўлимида етакчи мутахассис, 2017-2020 йилларда эса Маданият вазирлиги ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармасининг молия бошқаруви бўлими бошлиғи, ижрочи директор ўринбосари сифатида фаолият юритган.
2020 йилдан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори лавозимида ишлаб келмоқда.
Гаянэ Умерова 2008 йилда Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети, 2012 йилда эса Sotheby’s Санъат институти ва Манчестер университетини тугаллаган. Sotheby’s Аукцион уйида, Victoria&Albert музейи (Буюк Британия)да ҳамда Жорж Помпиду маркази (Франция)да малака оширган.
Гаянэ Умерова Ўзбекистон президенти ва ҳукумат топшириғи билан санъат соҳасидаги йирик халқаро лойиҳаларни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади. 2022 йилда Лувр музейида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасини ташкил қилиш, Ўзбекистон Давлат санъат музейи реконструкцияси, Ўзбекистоннинг замонавий Реставрация марказини яратиш, 2022 йилда ўтказиладиган ШҲТ саммити муносабати билан Самарқандда Буюк Ипак йўли музейининг очилиши, 2021 йилда Берлинда Ўзбекистон кўргазмасининг очилиши, Самарқанд халқаро хайрия ярим марафонининг ўтказилиши шулар жумласидандир.
Маълумот учун: UNESCO Миллий комиссиясининг раиси – бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов. Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили – Умид Шадиев, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари эса Ян Ҳладик ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
22:14 / 30.03.2024
Марғилонда ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва дизайн бўйича UNESCO тренинги бошланди
21:54 / 26.04.2023
Алламжонов Ўзбекистон таълим тизимига бефарқ бўлмаган халқаро ташкилотларга миннатдорлик билдирди
17:46 / 16.12.2021
Ўзбек бахшичилик санъати UNESCO рўйхатига киритилди
11:56 / 09.10.2019