Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтон прокуратураси Иванка Трампни пул ўзлаштириш иши бўйича сўроқ қилди
2020 йил январда Вашингтон прокуратураси Trump Organization ва президент инаугурацияси қўмитасига нисбатан даъво қўзғатганди.
Фото: EPA
Вашингтон прокуратураси АҚШ президенти Доналд Трампнинг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трампни 2017 йилда инаугурация фондидаги маблағларнинг ўзлаштирилиши иши бўйича сўроқ қилди. Гап бир миллион доллардан ортиқ маблағ ҳақида кетмоқда, деб ёзади CNN.
Хабар қилинишича, маблағлардан нотўғри фойдаланиш даъвоси бўйича сўроқ 1 декабр куни ўтказилган.
2020 йил январда Вашингтон прокуратураси Trump Organization ва президент инаугурацияси қўмитасига нисбатан даъво қўзғатганди. Прокурорларнинг таъкидлашича, улар бир миллион доллардан ортиқ маблағ ўзлаштирилгани, инаугурация ўтказишда фойдаланилган Trump Hotel меҳмонхонаси ижараси учун ортиқча пул тўланганлигини аниқлашган.
Прокуратура Иванка Трамп, биринчи хоним Мелания Трамп, инаугурация қўмитаси раҳбари Том Баррак ва инаугурация қўмитаси раҳбарининг собиқ ўринбосари Рика Гейтслардан ҳисобот сўраган.
Сўроқлар келгуси ҳафтада давом эттирилади.
Аввалроқ Ню-Йорк бош прокурорини Иванка Трампнинг олган гонорарлари қизиқтираётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28
АҚШ Ҳўрмуз бўғози бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026