Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ПФЛ раҳбари: «Нефтчи»нинг кейинги тақдири, плей-офф ўйинининг ўтиши ёки ўтмаслиги масаласи кўрилмоқда. Жавобгарлик икки хил бўлади»
ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев кўпчилик кутаётган қарор - «Нефтчи» клубининг кейинги тақдири ва Суперлигага ўтиш ўйини ўтказилиши ёки қолдирилиши масаласига тўхталди.
«Якунига етган ҳафта ЎзПФЛ учун алоҳида аҳамият касб этди. Бир қатор ишларга улгурдик. Янги йилга қадар шу темпда давом этиб, кўп нарсаларни очиқлашни режалаштирганмиз. Насиб бўлса, улгурамиз.
Хўш, «Нефтчи» — «Турон» ўйини масаласида. Нималар бўлганини ҳамма кўрди. Про лигани режамиздагидан яхшироқ ўтказишга эришдик. Аммо якун чиройли чиқмади. Бунинг учун айбдорлар жавоб беради.
Жавобгарлик бу борада икки хил бўлади. Айни ҳолатда ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси клуб, футболчилар ҳамда клуб раҳбарларининг футболдаги кейинги тақдирига ойдинлик киритиш устида ишлаяпти. Шунингдек, Фарғона ИИББ айбдор шахсларни қонуний жавобгарликка тортган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарори бизга кимлар ва қандай жазоланиши, «Нефтчи»нинг кейинги тақдири, Суперлига учун ўтиш ўйинининг ўтиши ёки ўтмаслиги каби масалаларни очиқлаши мумкин. Бу борада қўмита ишига на ЎзПФЛ ва на ЎФА аралашади. Барчаси мавжуд регламент асосида амалга ошади. Айни вақтда қўмита иши давом этяпти. Тажрибали экспертлар фаолият олиб борадиган қўмита ишни холис кўриб чиқишига шубҳа қилмаймиз», — дея ёзади ПФЛ раҳбари телеграмдаги каналида.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров куни кеча «Нефтчи» клубида йиғилиш ўтказиб, клуб бош мураббийи Абдусамат Дўрмонов истеъфога чиқарилган эди. «Нефтчи» клубининг бир неча нафар футболчиси тартиббузарлиги учун жавобгарликка тортилган. Ҳозирга келиб жамоа бош мураббийсиз қолган.
Мавзуга оид
17:43 / 25.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» ва «Нефтчи» таъқибчилардан илгарилади
22:37 / 22.04.2026
27 миллион машмашаси: ўзбек клублари бюджетдан пул ола бошлади
17:07 / 20.04.2026
Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк
21:37 / 10.04.2026