Элит ОЧЛ. 2-тур
«Ан Наср» – «Нефтчи» 3:1
Голлар: Ангело (33), Роналду (42), Ғофуров (78, автогол) — Одилов (51).
«Ан Наср»: Бенто, Бушал, Симакан (Шарари, 72), Мартинес, Аман, Кошта, Ангело, Феликс, Мане (Ал Ҳамдан, 81), Коман (Айман 13, Ал Ҳайбари 78), Роналду.
«Нефтчи»: Ботирали Эргашев, Боян Цигер, Анвар Ғофуров, Мичел Аугусто (Ратинио, 70), Коффи Куао, Иброҳимхалил Йўлдошев (Фаррух Сайфиев, 46), Икром Алибоев, Жамшид Искандеров, Аброр Исмоилов (Асилбек Жумаев, 63), Ян Сассе (Алишер Одилов, 46), Маркус Форсс (Стипе Перица, 63).
Огоҳлантиришлар: Йўлдошев (17), Ғофуров (30), Мартинес (45+3), Форсс (45+3).
Четлатиш: Алибоев (65).

12 октябр куни ОФК Элит Осиё Чемпионлар лигасининг 2-турида Ўзбекистон чемпиони «Нефтчи» Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида «Ан Наср»га қарши майдонга тушди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида мезбонлар икки гол уриб, ҳисобни қулай кўринишга келтирди. Хусусан, Криштиану Роналду ўз фаолиятидаги 981-голини нишонлади.

Иккинчи бўлим бошида захирадан тушган Алишер Одилов рақиб ҳимоясидаги қўпол хатодан фойдаланиб ҳисобни қисқартирди ва ўйинга интрига қайтарди. Аммо кўп ўтмай фарғоналиклар жамоаси яримҳимоячиси Икром Алибоев майдон марказида қўпол ҳаракати учун қизил карточка олди ва жамоасини қийин аҳволда қолдирди.

Қолган вақт мобайнида меҳмонларда ҳисобни тенглаштириш учун имконият бўлмади, мезбонлар эса Ғофуров ёрдамида (автогол) ҳисобдаги фарқни яна оширди – 3:1.

Шу тариқа, «Нефтчи» икки турдан кейин 3 очко билан умумий жадвалда 7-ўринда бормоқда (дастлабки турда Ироқнинг «Ал-Қувва Ал-Жавия» клуби 1:0 ҳисобида мағлуб этилганди).

Биринчи турда БААнинг «Ал Айн» клубига йирик ҳисобда (0:4) ютқазган «Ан Наср» эса дастлабки очколари эвазига 8-ўринда жойлашган.