Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ички қарзи йил бошидан бери 0,2 млрд долларга ошди
2020 йил 1 октябр ҳолатига давлат ички қарзи қолдиғи 2,3 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди.
Молия вазирлиги 2020 йилнинг III чорагида Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳини эълон қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг январ-сентябр ойлари давомида давлат ички қарзи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра йил бошидан 0,2 млрд. АҚШ долларига ошиб, 2020 йил 1 октябр ҳолатига қолдиғи 2,3 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди.
Шундан:
– ҳукумат номидан жалб қилинган ички қарз (Давлат қимматли қоғозлари) – 0,4 млрд. доллар;
– ҳукумат кафолатлаган ички қарз –1,9 млрд. доллар.
Шарҳда давлат қимматли қоғозлари бўйича ҳам маълумотлар келтирилган.
2019 йилда муомала даври қисқа ва ўрта муддатли бўлган умумий қиймати 1 550,0 млрд. сўм миқдоридаги давлат қимматли қоғозлари (ДҚҚ) 15 та электрон аукцион савдоларини ўтказиш орқали жойлаштирилган бўлса, 2020 йилнинг 9 ойи давомида ўтказилган электрон аукционлар орқали умумий қиймати 4 194,8 млрд. сўмга тенг давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди.
Мавзуга оид
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди
11:51 / 22.11.2022