Маълум қилинишича, бугун, 12 декабр куни, Юнусобод тумани, Гисар кўчасида тахминан 35-40 ёшли, осиё миллатига мансуб, шахси номаълум аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.