Таъкидланишича, Арманистон билан асирларни “барчани барчага” тамойили асосида алмашиш бўйича келишувга эришилган. Келишув нафақат охирги ойларда Тоғли Қорабоғдаги ихтилоф давомида асирга олинганларга, балки аввалроқ асирга тушганларга ҳам амал қилади.
Бокуга самолёт билан Арманистон томонидан асирда ушлаб турилган озарбойжонликлар, жумладан 2014 йилдан бери Ереван томонидан ушлаб турилган Шаҳбоз Гулиев ва Дилгам Аскеров етказилган.
“Озод этилганлар тегишли карантин чоралари ўтказилгандан кейин оилалари билан кўриша оладилар”, дейилган хабарда.
Бокуда таъкидланишича, Озарбойжон асирлар, гаровга олинганлар ва ҳалок бўлганлар жасадлари билан алмашиш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришни давом эттиради.


















