Ўзбекистон | 08:02 / 17.12.2020
5852
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга 10 ойда 22,4 минг тонна мандарин импорт қилингани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга 10 ойда қанча цитрус мевалар импорт қилингани ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

Фото: Getty Images

2020 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан импорт қилинган цитрус мевалар:

  • банан – 17,6 млн. АҚШ долларига тенг 26,5 минг тонна;
  • авокадо – 21,6 минг АҚШ долларига тенг 30,2 тонна;
  • ананас – 258,1 минг АҚШ долларига тенг 382,4 тонна;
  • мандарин – 3,5 млн. АҚШ долларига тенг 22,4 минг тонна;
  • апельсин – 1,7 млн. АҚШ долларига тенг 2,7 минг тонна.

Қўмита хабарида айтилишича, 2020 йилнинг 11 ва 12 ойи якунлари бўйича мазкур меваларнинг импортига оид алоҳида янгиликлар берилиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид