Қайд этилишича, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи вазифасида ишлаб келган Салоҳиддин Ғуломжонович Юсупов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Салоҳиддин Юсупов ўз фаолияти давомида Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби лавозимларда ҳам фаолият юритган.