Ўзбекистон | 18:00
3851
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Coca-Cola ва ЎФА кўмагида Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими

2026 йил 22 май куни Бунёдкор стадионида Coca-Cola компанияси Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда миллий терма жамоамизни футбол бўйича Жаҳон чемпионатига кузатиш бўйича кенг кўламли маросим ташкил этади.

Фото: Coca-Cola

Тадбирнинг асосий воқеаларидан бири Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўртоқлик учрашуви (friendly match) бўлади. Мухлислар жамоани майдонда кўришлари, унинг кайфиятини ҳис этишлари ва спортчиларни қўллаб-қувватлашлари мумкин бўлади.

Шунингдек, кеча меҳмонларини мазмунли кўнгилочар дастур кутмоқда: интерактив футбол машғулотлари, мавзули фотозоналар, фан-зоналар ва ҳар бир киши катта футбол байрами муҳитидан баҳраманд бўлиши мумкин бўлган Coca-Cola брендига оид майдончалар.

Саҳнада ўзбек эстрадасининг Севара Назархон, DJ Piligrim каби таниқли санъаткорлари ва бошқа машҳур ижрочилар ўз чиқишлари билан иштирок этади.

Тадбирга чипталарни @uzcocacolabot Telegram-боти орқали қўлга киритиш мумкин.

Иштирок этиш учун қуйидагилар талаб қилинади:

  • Кумушранг қопқоқли пластик идишлардаги маҳсулотларни харид қилиш: Coca-Cola Classic 0,5 л ва 1 л, Coca-Cola Zero Sugar 0,5 л ва 1 л, Fanta Orange 0,5 л ва 1 л, Fanta G6 0,5 л ва 1 л, Sprite Lime & Lemon 0,5 л ва 1 л, Sprite Moxito 0,5 л ва 1 л.
  • Кодни Coca-Cola Дунёси Telegram-ботида рўйхатдан ўтказиш;
  • Чипталарга алмаштириш учун 60, 90 ёки 120 танга тўплаш.

Ҳар бир рўйхатдан ўтказилган код дарҳол совғани ютиб олиш ва асосий совринлар ўйналадиган ҳафталик ўйинда қатнашиш имкониятини тақдим этади.

 Бундан ташқари, иштирокчилар тўплаган тангаларини брендли мерч ва бошқа совғаларга алмаштиришлари мумкин. Фойдаланувчилар қўшимча равишда мини-ўйин ўйнаб, сўровномалардан ўтиб ва дўстларини ботга таклиф қилиб ҳам танга ишлаб олишлари мумкин.

Акциянинг бош совринлари ҳар ҳафта ўйналади. Промоакция доирасида 100 000 000 сўмлик 50 та пул мукофоти ва 100 дона PlayStation 5 ўйин консоли ўйналиши кўзда тутилган.

Coca-Cola компанияси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда тарихий воқеанинг бир қисми бўлиш ҳамда 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш имкониятини қўлдан бой берманг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид