Маросимда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев иштирок этиб, тадбирни расман очиб берди. Давлат раҳбари миллий терма жамоани футбол бўйича Жаҳон чемпионатидаги иштироки олдидан шахсан қўллаб-қувватлашини билдирар экан, бу тарихий ютуқнинг бутун мамлакат учун алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
“Келинглар, бугун ҳаммамиз яхши ният қилайлик. Жаҳон чемпионатида футболчиларимизни Яратганнинг ўзи қўлласин! Ҳар бир ўйинда халқимизнинг дуоси мададкор бўлсин!
Яшасин ўзбек футболи! Яшасин Янги Ўзбекистон ёшлари! Яшасин бунёдкор Ўзбекистон халқи!” – дея нутқини якунлади Шавкат Мирзиёев.

Маросим арафасида миллий терма жамоа ўйинчилари ва мураббийлар штаби Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев билан учрашди. Бу бўлажак турнир олдидан жамоа учун муҳим ва руҳлантирувчи воқеа бўлди.
Оқшомнинг асосий воқеаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг “Бунёдкор” стадионидаги ўртоқлик учрашуви бўлди. Стадион ўриндиқлари жамоани байроқлар, ҳайқириқлар ва қарсаклар билан қўллаб-қувватлаган мухлислар билан тўлиб-тошди. Бу кўплаб меҳмонлар учун терма жамоани 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатидаги тарихий иштироки олдидан айнан шу таркибда кўриш учун ажойиб имкониятга айланди.

“The Coca-Cola Company учун бугун, ана шундай тарихий бир паллада Ўзбекистон терма жамоаси ёнида туриш катта шарафдир. Coca-Cola — ўзи ишлаб чиқариладиган мамлакат қалби билан яшайдиган жаҳон брендидир. Биз муҳим бир воқеа — Ўзбекистон миллий терма жамосини футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатига кузатиш маросимининг бир қисми бўлганимиздан чин дилдан фахрланамиз.
Ўзбекистоннинг ҳар бир ғалабаси нафақат миллат зафари, балки бутун дунёдаги Coca-Cola тизими учун ҳам ифтихор манбаидир. Бугун биз шунчаки ҳамкор эмас, балки жамоамизни бутун қалбимиз билан қўллаб-қувватлайдиган мухлислармиз. Футболчиларимизга чин юракдан куч-қувват, ўзига ишонч ва жаҳон аренасида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Фахр билан олға — Олға, Ўзбекистон!” дея таъкидлади Coca-Cola компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Казумаса Мукае.

Тадбирнинг асосий қисми бошланишидан аввал меҳмонларни стадион ҳудудида интерактив ва мавзули фотозоналар, танловлар ҳамда кўнгилочар машғулотлар кутиб турарди. Coca-Cola тизимининг Ўзбекистондаги кўп йиллик ва ишончли ҳамкори, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳамкори бўлган Корзинка компанияси тадбир меҳмонлари учун махсус ҳудудлар ташкил этди. Бу ерда меҳмонлар Coca-Cola маҳсулотларини ҳамда миллий терма жамоанинг “Оқ бўрилар” рамзини ифодаловчи "Bek














