Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 20 декабр куни соат 06:00дан 2021 йил 15 январ соат 00:00гача Тошкент шаҳридаги қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади:

– Буюк Турон кўчасининг Алишер Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

– Зарафшон кўчасининг Алишер Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

– Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳкўчаси оралиғидаги қисми;

– Мустақиллик шоҳкўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.