Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ҳокимлиги бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилибди» мазмунида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асосиз эканини маълум қилди.
«Бугунги кунда Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар одатдагидек давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Ҳокимлик аҳолидан текширилмаган маълумотларга ишонмасликни, фактчекингдан фойдаланишни сўраган. Бунинг учун ишончли ва расмий ахборот манбалари етарли эканини эслатиб ўтган.
Ушбу хизматлар юзасидан саволлар ёки фикрлар бўлса қуйидаги рақамларга 71- 247−02−11, 71- 247−79−21 ёки @maxsustrans_support Telegram гуруҳига мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
17:57 / 16.04.2026
Чорвоқда чиқиндилар ноқонуний ташланишига қарши камералар ўрнатилмоқда
15:16 / 13.04.2026
Бўстонлиқ туманидаги «ноқонуний чиқиндихона» бартараф этилди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
12:23 / 25.03.2026