Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Мурод Қурбонов «UzAuto Motors» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Malibu-2 русумли машинани 311 миллион 124 минг 67 сўмга сотиб олиш бўйича шартномани 11 декабр куни имзолаган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Вазирлик янги автомобил харидидан кўзланган мақсад шартномада очиқланмаган.
Мурод Қурбонов вазирликда эгаллаб турган лавозимига 9 ноябр куни киришгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Қурилиш вазирлиги иккита Malibu-2 харид қилишга розилик олиб, 16 декабр куни автомобилларни 324 миллион 450 минг сўмдан харид қилган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги 27 ноябр куни Malibu-2 сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган.
Маълумот учун, 12 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қарийб 883 млн сўмга Toyota Prado автомобили сотиб олинган. Наманган вилоят ҳокимлиги 2 июлда 1 млрд 579 млн сўмга Tоуоtа LC 200 автомобилини, 23 сентябрда 398 млн сўмга Trailblazer LTZ AT русумли автомобилни сотиб олган.
Поп ва Учқўрғон туман ҳокимликлари томонидан 9 ва 13 октябр кунлари Trailblazer LTZ AT русумли автомобиллар сотиб олинган.















