10:20 / 21.12.2020
11576

Бозорлардаги нархлар: бодринг бироз арзонлашди, айрим жойларда пиёз ва сут нархи ошмоқда

Kun.uz’нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги мухбирлари ўз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларидаги 20 декабр кунги нарх-наволар ҳақида маълумот тўплашди.

Жами 18 турдаги озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотларининг ўртача нархлари тўплаб, тартибланиб, ўтган ҳафтадаги нархларни солиштириш асносида бозорлардаги аксарият маҳсулотлар нархида кескин ўзгариш кўзга ташланмаяпти.

Аввалги ҳафтада ўсимлик ёғи нархи айрим жойларда бироз кўтарилгани қайд этилган эди, бу ҳафтада нархларда ўзгариш кузатилгани йўқ. Олдинги ҳафтада килограмми кўп вилоятларда 25 минг сўмгача етган бодринг нархида пасайиш кузатилди. Аксарият бозорларда унинг энг олди 20–23 минг сўмдан сотилмоқда. Энг арзон бодринг Қўқонда — килограмми 8 минг сўм.

Мандариннинг каттаси килограмми 12-15 минг сўмдан сотилаётган бўлса, аксарият жойларда кичик ва данаксиз мандарин 50 минг сўмгача савдога чиқарилган.

Гўшт нархи ҳамон барқарор: жойларда мол гўшти 55-65 минг сўм оралиғида сотилаётгани, қўй гўшти ўртача 65-70 минг сўм эканлиги қайд этилди.

Top