Қайд этилишича, ёнғин содир бўлаётган жойга соат 13:27да чиқиб, соат 13:30да етиб борилган. Ёнғин соат 13:31да ўраб олиниб, соат 13:33да ўчирилган. Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбари чиққан. Ёнғинга 1та ЁҚЭлари жалб этилган. Ёнғин оқибатида ҳеч қандай талафот ва фуқароларнинг жабрланиш ҳолатлари қайд этилмади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вилоят аҳолиси ҳамда корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларидан тегишли идоралар билан келишилмаган ҳолда янги йил арчаларини ўзбошимчалик билан ўрнатмасликни сўраган.














