Қорақалпоғистонда тайинланганига бир ой бўлган ҳоким 349 млн сўмга Equinox харид қилмоқда
Бир ой аввал Чимбой тумани ҳокими лавозимига тайинланган Айбек Тажетдинов хизматда фойдаланиш учун EQUINOX (Mosaic Black Metallic) автомобилини харид қилмоқда.
Aввал Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида, ҳозир эса Чимбой тумани ҳокими бўлган Айбек Тажетдинов «UzAuto Motors» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган EQUINOX русумли машинани 349 млн сўмга сотиб олиш бўйича шартномани 21 декабр куни имзолаган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Ҳокимлик янги автомобил харидидан кўзланган мақсадни шартномада очиқламаган. Шартномага кўра, 10 кун ичида, 31 декабр куни EQUINOX эгасига етказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, Айбек Тажетдинов эгаллаб турган лавозимига 7 ноябр куни киришганди.
Маълумот учун, 12 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қарийб 883 млн сўмга Toyota Prado, 11 декабр куни эса Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири 311 млн 124 минг 67 сўмга Malibu-2 сотиб олганди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
10:43 / 19.11.2024
Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди
21:29 / 12.09.2024
Тошкент метрополитени донаси 100 минг долларга тенг эскалаторлар ўрнатяпти. Бу қиммат эмасми?
08:27 / 23.08.2024
Депутатлар давлат мудофаа буюртмаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди
20:46 / 15.07.2024