Ўзбекистон | 11:08 / 04.01.2021
6355
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 120дан ортиқ одам пиротехника воситалари оқибатида жароҳат олди

Ўзбекистонда янги йил арафасида пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида 120дан ортиқ одам жароҳат олди. Уларнинг 80 фоизи вояга етмаган болалардир. 

Пиротехника сабаб 6та хонадонга ўт кетган. 12 миллион донадан ортиқ пиротехника маҳсулотлари мусодара қилинган, 258 киши маъмурий, 17 киши эса жиноий жавобгарликка тортилган

Шунингдек, 1048та ҳолат бўйича ҳужжатлар судларга ва бошқа органларга қонуний чора кўриш учун йўналтирилган.

2010 йил 22 сентябрдаги қонун билан мамлакатда пиротехника воситаларини ноқонуний ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, ишлатиш, шунингдек ноқонуний олиб кириш, экспорт қилиш ёки сотиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилган.

Мавзуга оид