Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилоятларда ҳам дронлар шоуси бўлиб ўтади
Ҳукумат комиссияси топшириғига мувофиқ, ҳудудларда дронлар шоуси ташкил этилади. Илк дрон-шоу 5 январ куни Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида бўлиб ўтади.
Кейинги бир неча кунда Қорақалпоғистон Республикаси ва қатор вилоятларда дронлар шоуси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кадастр агентлиги матбуот котиби Неъматжон Отамуродов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири
«Янги йил муносабати билан Тошкент шаҳрида дронлар шоуси ўтказилди. Мазкур дронлар Кадастр агентлиги Геоинновация марказининг 25 нафар мутахасиссиси томонидан бошқарилган. 500 та дрон ёрдамида осмонда 8 та шакл ясалди.

Мазкур дронлар шоуси бошқа вилоятларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган», – деди Отамуродов 5 январ кунги брифингда.
Унинг сўзларига кўра, бош вазир топшириғига мувофиқ:
- 5-6 январ кунлари Самарқандда;
- 7 январда Бухорода;
- 8 январда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида;
- 9-10 январ кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида;
- 16 январда Фарғона вилоятида дронлар шоуси ўтказилиши кўзда тутилган.
Айни дамда дронлар Самарқанд вилоятига етиб борган ва вилоят ҳокимлиги ёнидаги майдонда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Об-ҳаво ҳамда дронлар учиш майдони талабга жавоб берадиган бўлса, 5 январ соат 18:00дан 19:00гача бўлган вақт оралиғида Самарқанд шаҳрида дронлар шоуси ўтказилади.
«Бошқа вилоятларда бўлиб ўтадиган бундай шоулар вақти ва жойи ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда эълон қилиб борамиз», деди Кадастр агентлиги расмийси.

Самарқанд вилоят ИИБ хабарига кўра, дрон-шоу Самарқанд шаҳрининг Кўксарой майдонида, Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказилади.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026