Norma’нинг ёзишича, ҳужжатда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларининг ўз вақтида олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида қуйидаги низомларни тасдиқлаш таклиф этилмоқда:
- Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида махсус ваколатли давлат органини бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатини шакллантириш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тўхтатиб туриш ва (ёки) ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат бериш ва тиклаш тартиби тўғрисидаги низом;
- Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш ва сўровларни юбориш тартиби тўғрисидаги низом;
- Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.
Ҳужжатда таклиф этилган нормаларга мувофиқ олинган ахборотлардан фақат жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларига қарши курашиш мақсадида фойдаланилади. Ахборотлар махфий ҳисобланади.
Махсус ваколатли давлат органи билан ахборотлар алмашиш асослантирилган ҳамда сўралаётган ахборотдан фойдаланишнинг аниқ мақсади кўрсатилган сўров асосида ёзма ёки электрон ҳужжат шаклида амалга оширилади.
Махсус ваколатли давлат органи томонидан сўровни кўриб чиқиш натижаси бўйича сўралаётган ахборотни тақдим этиш ёки рад этиш ёхуд молиявий таҳлилни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.















